• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 8 июня 2023

Римда Шавкат Мирзиёевни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди — фото

Ўзбекистон раҳбарини Италия президенти Сержо Маттарелла кутиб олди.

488
0
president.uz

Бугун, 8 июнь куни Италия президентининг қароргоҳи – Рим шаҳридаги Квиринал саройида расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Сарой олдидаги майдонда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул ҳамда отлиқ гвардия аскарлари саф тортди. Квиринал саройининг минорасида Италия, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи байроқлари кўтарилди.

Давлат раҳбарини Италия президенти Сержо Маттарелла кутиб олди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат миллий мадҳияларини ижро этди.

Фахрий қоровул бошлиғи давлати раҳбарига рапорт берди. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарларининг икки томонлама учрашуви бошланди.

488
0