Поиск
RUUZ

Криминал

Севган қизини яланғоч расмларини тарқатмоқчи бўлган йигит ушланди

Йигит севган қизи бошқа йигит билан унаштирилгани сабаб тўйини бузиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилган.

846views0replies
0

UzNews.uz

Киберхавфсизлик марказининг маълум қилишича, Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида яшовчи Ш.С. йигити яланғоч ҳолдаги видео ва фото тасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига пул талаб қилганлигини айтиб, мурожаат қилган.
Ўрганишлар натижасига кўра, Жиззах шаҳрида яшовчи 19 ёшли О.Р. қиз билан ишқий муносабатда бўлган вақтларида унга уйланиш истаги борлигини айтиб, ишончига кириш орқали, яширин тарзда уни кийимсиз ҳолатда фото ва видео тасвирга олганлиги аниқланган.
О.Р. севган қизини бошқа йигит билан унаштирилганлигини эшитганидан сўнг ўзида мавжуд бўлган Ш.С.нинг уятли видео ва расмларини ғаразли мақсадда Telegram'даги каналларга тарқатиб юбориб, уни никоҳ тўйини бузиш билан қўрқитган.
Шунингдек, қизнинг уятли фото тасвирларини ўчириш эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилган.
Натижада О.Р. келишилган 800 АҚШ долларининг бир қисми сифатида тақдим этилаётган 4 млн сўм пулларни олган вақтида қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан О.Р.га нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунга мувофиқ, О.Р. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

846views0replies
0

Комментарии