Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда боғчадаги болаларнинг оёқларига игна тиққан амалиётчи талаба жаримага тортилди

У болаларнинг ухламаганлиги сабабли бу ҳаракатни содир қилган.

205views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, боғчадаги амалиётчи талаба болаларнинг ухламаганлиги учун оёқларига игна тиққани ва ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Қайд этилишича, Педагогика коллежи ўқувчиси Р.М. амалиётини ўташ учун Янгиҳаёт тумани "Орият" МФЙда жойлашган 122-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига жорий йил 11 май кунидан 4-сонли кичик гуруҳга қабул қилинган.
Жорий йилнинг 26 май куни шу гуруҳдаги тарбияланувчилар ухламаганлиги сабабли 2-3 нафарига игна тиқиб олганлиги аниқланган.
Бугун, 8 июнь куни ЖИБ Янгиҳаёт туман судининг cайёр мажлисида 122-ДМТТ тарбиячиси С.Э. ва амалиётчи талаба М.Р. га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.
Унга кўра, икки нафар ҳуқуқбузар МЖтКнинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 4 баравари (1320 000 сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
205views0replies
0

Комментарии