• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 8 июня 2023

Тошкентдаги Деҳқон бозор ҳудудидаги магазинда ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.

500
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган Деҳқон бозорида ёнғин содир бўлганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ФВВ Ахборот хизмати изоҳ берди.

Бугун, 8 июнь куни соат 12:50 атрофида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани А.Темур кўчасида жойлашган дўкон ва дорихонада ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Воқеа содир бўлган жойга 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:58 да етиб борган ва ёнғин соат 13:04 да ўраб олиниб, соат 13:09 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида дўкон ва дорихонанинг тахминан 80 кв.м. майдонда олд томон алкапон қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

500
0