Поиск
RUUZ

Общество

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёзнинг иссиқ даври учун тавсиялар берди

Амалий тавсиялар орасида кўпроқ суюқликдан фойдаланиш, тўғридан-тўғри қуёш нурларидан қочиш ва бошқалар мавжуд.

177views0replies
0

UzNews.uz

Аномал иссиқ об-ҳавода инсонлар ёз чилласини қандай ўтказиш керак? Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу бўйича тавсиялар берди.
Иссиқ ҳавода табиий, ёрқин рангдаги, пахта матосидан бўлган кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ, — дейди Олмазор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Азизбек Низамов. Мавсумга мос бундай либослар терининг нафас олишига имкон яратади, тана қизиб кетишининг олдини олади.
Иложи борича тўғри тушаётган қуёш нуридан сақланишга ҳаракат қилиш ва бош кийим кийиб юриш лозим. Қуёш нури соат 12:00 дан 16:00 гача жуда фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида кўчага чиқишни режалаштирмаган маъқул.
Аммо ташқарига чиқишга зарурат бўлса, тананинг очиқ жойларини қуёш нуридан асрашга ҳаракат қилиш керак. Иссиқ об-ҳавода организмда сув баланси бузилади ҳамда кўп намлик йўқотилади. Шунинг учун жазирамада кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур.
Ёз кунлари чанқоқни олча, олма ва нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон ҳамда лимонли сувлар босади. Жазирама кунларда қаҳвадан воз кечган маъқул. Чунки у иссиқ кунда чарчоқни оширади. Ширин ва газланган ичимликлар ҳам тавсия этилмайди. Иссиқ об-ҳавода спиртли ичимликлардан тийилиш керак.
177views0replies
0

Комментарии