Жорий йилнинг 5 июнь куни соат тахминан 21:00 атрофида, Тошкент тумани, "Сарке" МФЙ, Ёнариқ кўчасида жойлашган рақамсиз уйда фуқаро К.К. таниши М.А. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик оқибатида, К.А. таниши М.А.ни қасддан ўлдириш мақсадида уни бош соҳасига темирдан ясалган болта билан уриб, оғир тан жароҳати етказган. Олган тан жароҳати натижасида М.А. воқеа жойида вафот этган.
К.К. ЖКнинг 97-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва ИИВ ЖИЭДга қарашли 1-сонли тергов ҳибсхонаси муассасасига жойлаштирилган.