Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда маҳаллий "Tinder фирибгар" қўлга олинди

26 ёшли йигит Telegram'даги канал орқали қизлар билан танишиб, уларга уйланишга ваъда берган ва уларга 165 миллион сўмдан ортиқ кредит расмийлаштирган. Суд фирибгарга нисбатан ҳукм чиқарди.

234views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 4 нафар аёллар ва қизларнинг ишончига кириб, уйланишни айтиб уларни чув туширган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Аниқланишича, фирибгарлик ва товламачилик жиноятини содир этганликда айбланаётган эркак, Telegram орқали ўзи томонидан очилган совчилар ва оила каналида 4 нафар аёллар ва қизларнинг ишончига кириб, уларнинг номига банкдан фирибгарлик йўли билан 165 миллион сўм кредит олиб ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборган. Шундан сўнг жабрланувчи аёллардан бири фирибгарнинг устидан шикоят қилиб тегишли органларга ариза қилган.
"Судланувчи ўзи ҳақидаги маълумотни куёвликка номзод сифатида совчилик каналига жойлаган. У уйланиш учун маҳрга уй ва автомобиль беришини, бунинг учун ишлайдиган аёл бўлиш кераклигини айтган.
Биз эртаси куни судланувчи билан банкка бордик ва у менинг номимга кредит олиб "оборот" қилиб 3 кунда қайтариб бераман деди. Кейин эса у пулни қайтармасдан йўқ бўлиб қолди. Кейин мен ИИО ходимларига ариза билан мурожаат қилдим. Мен фарзандимга ота излаш учун ушбу каналга аъзо бўлганман", — деди жабрланувчи аёл.
ЖИБ Бектемир туман судида судланувчи ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми "б" банди, 165-моддаси (товламачилик) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланиб 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
234views0replies
0

Комментарии