• 12 234 сум
    48.56
  • 14 234 сум
    152.77
  • 155 сум
    2.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 234 сум
    48.56
  • 14 234 сум
    152.77
  • 155 сум
    2.26
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
11 февраля 2021

Ўзбекистонда COVID-19’га қарши биринчи навбатда эмланадиган тоифалар айтилди

Президент топшириғи ортидан Республика махсус комиссиясининг йиғилишида эмлашни ўтказиш ва тартибини ишлаб чиқишга киришилди.

942
0
Сенат

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Санитария-эпидемиология хизматига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ўтказиш алгоритми ва алоҳида тартибини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.  

Бунда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга ошириш, шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилади:

—  65 ёшдан ошган кексалар;

—  сурункали касалликлари бор шахслар; 

—  тиббиёт ходимлари; 

—  мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;

—  аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

Кеча ўтказилган видеоселектор йиғилишида президент аҳолини коронавирусга қарши эмлашни бошлашга топшириқ берганди.

942
0