Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда 7 ёшли ўғил жиянини зўрлаган 47 ёшли эркак жазоланди

У 1 синф невара жиянини уйига олиб кириб, кийимларини ечиб зўрлаган. Эркак болани ўлдириш билан қўрқитган.

857views0replies
0

UzNews.uz

Қашқадарё вилоятида вояга етмаган ўғил жиянини зўрлаган эркак 16 йилга қамалди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Олий Суд Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 1975 йилда туғилган М.И. 2022 йилнинг ноябрь ойида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, мактабдан ўртоқлари билан қайтаётган 7 яшар невара ўғил жиянини кўриб қолади ва унга дўкондан ширинлик олиб бериб, уйига чақиради.
Уйида болани бир хонанинг ичкарисига олиб кириб, эшигини ичкари томондан қулфлаган. Шундан сўнг, болага икки дона ширинликни бериб, ўзининг устидаги барча кийимларни ечиб, яланғоч бўлган. Вояга етмаган бола унга эшикни очишини сўраб йиғлаганига қарамасдан, қўлидан ушлаб ерга қараб ётқизган ва мажбурлаб ечинтириб, орқадан ишқаланган. Ишини тугатиб, эркак яна ҳаракатларини давом эттиради. Қайд этилишича, бола қаршилик қилганида, пичоқни кўрсатиб, ўлдириш билан таҳдид қилган.
Воқеа пайтида хонага боланинг уйга келавермаганидан хавотир олган боланинг отаси ва унинг жияни кириб келади. Эркаклар М.И.ни жиноят устида тутиб олишади ва дарҳол яланғоч эркакни ва иштони туширилган йиғлаётган болани суратга олишади.
Қайд этилишича, бу суратлар бола яқинларининг кўрсатмалари билан муҳим далил бўлди, негаки М.И. айбини тан олмаган. У бола у билан уйга ўзи келганини, яланғоч ҳолатини эса гўёки кийимларига ҳожатини чиқариб қўйгани учун алмаштириш учун ечинганини айтади.
Суд-психологик экспертизасининг хулосасида вояга етмаган жабрланувчи руҳий ва ақлий жиҳатдан ўз ёшига мос равишда хатти-ҳаракатларига жавоб бера олиши, билиш жараёнларида оғишиш йўқлиги, унинг берган маълумотларини иш учун асос қилиб олиши, гувоҳлик кўрсатуви бериши мумкинлиги кўрсатилган.
31 май куни суд М.И.нинг айби тўлиқ исботланган деган хулосага келган ва унга Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан 16 йил қамоқ жазоси берилган. Эркак жазони умумий тартибли колонияда ўташи белгиланди.
857views0replies
0

Комментарии