Фарғонада Nexia-2 ҳайдовчиси чет эл фуқаросини уриб юборди. Бу ҳақда UzNews.uz'га ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 июнь куни соат 10:10 атрофида Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани “Азимобод” маҳалласини кесиб ўтувчи Боғдод-Олтиариқ йўлининг 2-километрида 2002 йилда туғилган Nexia-2 ҳайдовчиси велосипед ҳайдаб кетаётган 1956 йилда туғилган Италия фуқароси А.У.ни уриб юборган.
![](https://api.uznews.uz/storage/uploads/posts/temporary/nwItD9ByV1ZCD1ccEKMZ.png)
Оқибатда жабрланувчи турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, вафот этган.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.