Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдан “Чорвоқ” дам олиш масканига йўловчи автобуслар қатнови йўлга қўйилди

Автобуслар “Машинасозлар” метро бекати – “Чорвоқ” йўналишида ҳар куни учта график асосида ҳаракатланади.

398views0replies
0

tashtrans.uz

Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига (“Чорвоқ” эркин туристик зонасига) график асосида қатновчи автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати.
Қайд этилишича, автобуслар “Машинасозлар метро бекати – Чорвоқ” йўналишида ҳар куни учта график асосида ҳаракатланади. Қатнов масофаси 75 км бўлган йўналишда йўловчилар белгиланган манзилга 1 соат 10 дақиқада етиб боради.
Автобуслар Машинасозлар метро бекатидан соат 7:00, 13:00 ва 18:00 да жўнайди. Чорвоқдан эса 6:00, 11:00 ва 16:00 ҳаракатланади. Қатновлар Uzautotrans service корхонасининг Yutong автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 15 000 сўм этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг февраль ойидан бошлаб 510-сонли "Қўйлиқ - Чорвоқ” йўналишида автобус қатнови тугатилган эди.
398views0replies
0

Комментарии