Поиск
RUUZ

Общество

Москвадан Наманганга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

Режадан ташқари қўнишга туғруқ бошланган ҳомиладор йўловчи сабаб бўлган.

251views0replies
0

UzNews.uz

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Москва — Наманган йўналиши бўйича HY-9620 рейсини амалга ошираётган самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди.
Бортида 171 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 14:42 да Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнган. Қайд этилишича, қўнишга сабаб туғруқ бошланган ҳомиладор йўловчи бўлган. Экипаж самолётни энг яқин аэропортга қўндиришга қарор қилди.
Аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.
251views0replies
0

Комментарии