Поиск
RUUZ

Реклама

Casa Maronese – Италиянинг ҳамёнбоп мебеллари энди Тошкентда

Casa Maronese Тошкентда ўзининг биринчи шоурумини очди ва унинг афзаллиги бутун уй учун тўлақонли мебель концепцияларининг мавжудлигидадир.

348views0replies
0

Италиянинг ярим асрдан кўпроқ бўлган тарихга эга фабрикасида ишлаб чиқарилган мебеллар ёрдамида уйингизнинг индивидуал кўринишини яратишингиз мумкин.
Ҳозирда мебель – бу фақатгина интерьер элементи эмас. Мебель инсоннинг ички дунёси ва ҳаётга бўлган нигоҳини намоён қилиш усулига айланди. Бундан ташқари, уйнинг қулай бўлиши биринчи ўриндаги масалага айланган, шу сабабли уйни безатишга ҳозирда масъулият билан ёндашишади ва керакли мебелларни эҳтиёткорлик билан танлашади.
Уйда ҳақиқий шинам муҳитни яратишга Casa Maronese аутентик ва ҳашаматли мебеллари ёрдам беради. Ишлаб чиқаришда табиий ресурслардан фойдаланиш имконини берадиган Альп тоғлари тизимида жойлашган Maronese ACF мебель фабрикаси 1966 йилдан бери итальянча анъаналар ва интерьер дизайнига ноёб ёндашувни қўллаб келмоқда. Компания сифат белгисини тасдиқлайди ва эстетлар орасида катта талабга эга.
Casa Maronese Тошкентда ўзининг биринчи шоурумини очди ва унинг афзаллиги бутун уй учун тўлақонли мебель концепцияларининг мавжудлигидадир. Бу ерда ҳамма нарса бор: ошхона учун бўлган мебеллардан бошлаб, гардероб ва ётоқхона учун бўлган мебелларгача. Бу уйни бошидан охиригача жиҳозлашни режалаштираётган бўлсангиз қулай, чунки мебелларни турли салонлардан излашингиз ва танлашингизга зарурат қолмайди.
1000 квадрат метрли икки қаватли шоурумда итальянча классикани хуш кўрадиганлар уй интерьери учун оригинал ечимларни топишлари мумкин: функционал ошхона мебеллари, экологик материаллардан бўлган ошхона тўпламлари, меҳмонхона учун модулли мебеллар, душ зоналари ва яшаш жойини безатиш учун бошқа конструкциялар.
Casa Maronese мебелларини тайёрлашда табиий материаллар ҳамда инновацион техникалар ва замонавий ускуналар ёрдамида ишлов бериладиган Альп тоғлари зоналарининг қимматбаҳо турдаги ёғочларидан фойдаланилади. Булар эса мебелга маҳкамлик, ишончлилик ва чидамлилик тақдим этади.
Мижозларни тақдим этилган буюмларнинг нархлари ҳам хурсанд қилади. Юқори сифат уйғунлигидаги ҳамёнбоп нархлар – Casa Maronese шоурумининг Ўзбекистон бозорига Италия мебелларини етказиб берувчилар орасидаги муҳим афзаллиги ҳисобланади.
Мижоз талаби бўйича айрим позицияларни буюртма асосида уй эгасининг индивидуаллиги ва табиатини қайд этиб турадиган эксклюзив вариантда ва деталлар қўшган ҳолда ишлаб бериш мумкин. Масалан, буюм материали, ранглар, принтлар, қопламалар, текстиль полотноси ва ҳатто механизмлар.
Casa Maronese шоурумига ташриф буюринг ҳамда ҳамёнбоп нархлар ва итальянча сифатдаги мебелларга баҳо беринг.
Манзил: Юнусобод тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 7.
Телефон: +998712099299
Telegram: @casamaronese
Instagram: @casamaronese
Реклама ҳуқуқи асосида
348views0replies
0

Комментарии