Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда деҳқон бозорида ёнғин содир бўлди — видео

Ёнғинга 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та сув ташишга мўлжалланган транспорт воситаси жалб этилган.

205views0replies
0

Видеодан кадр

ФВВ Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун, 7 июнь куни соат 11:29 да Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Ерқўрғон” бозори ҳудудида жойлашган икки қаватли дўконнинг 2-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВ бўлимига хабар тушган. 
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:41 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:55 да ўраб олинган ва соат 12:00 да ўчирилган. Шунингдек, қўшимча равишда 2 та сув ташишга мўлжалланган транспорт воситаси жалб этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида иккинчи қаватда жойлашган дўконнинг 210 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган.
“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, - дейилади хабарда.
205views0replies
0

Комментарии