Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда илк Аксилкоррупция алифбоси яратилди

Мазкур алифбода кундалик ҳаётимизда тез-тез учраб турадиган коррупцияга оид 25 та атамага изоҳ берилган.

258views0replies
0

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг хабарига кўра, Аксилкоррупция алифбоси Ўзбекистонда илк бор яратилган.
Таъкидланишича, мазкур Алифбо Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, БМТ ТД ва бошқа ташкилотлар билан эълон қилинган грант танлови доирасида ишлаб чиқилди.
Лойиҳа ижрочиси — "Мулоқот" нодавлат ташкилоти ҳисобланиб, алифбо болалар, ёшлар ва педагог-мураббийлар учун мўлжалланган.
Унда кундалик ҳаётимизда тез-тез учраб турадиган коррупцияга оид 25 та атамага изоҳ берилган.
Алифбода қуйидаги атамалар қайд этилган.
Коррупция атамаси лотинча "corruptio"сўзидан келиб чиққан бўлиб, "бузиш", "сотиб олиш" деган маъноларни билдиради. Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш.
Жиноий жавобгарлик – юридик жавобгарлик турларидан бири, жиноят содир этишнинг ҳуқуқий оқибати. Жиноий жавобгарлик айбдорга нисбатан жазолаш шаклидаги давлат мажбурлов чорасини қўллашдан иборат. Жиноий жавобгарликка жалб этиш жиноят ишини қўзғатиш, тергов қилишни ва судда муҳокама қилишни билдиради. Ҳуқуқий давлатда жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахс иши судда қонуний тартибда, ошкора равишда кўриб чиқилиб, айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди.
Алифбони ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.
258views0replies
0

Комментарии