Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкент вилоятида 5 ёшли бола каналда чўкиб кетди

Болакай 4 кундан буён қидирилмоқда.

406views0replies
0

видеодан кадр

Мазкур ҳолат жорий йилнинг 3 июнь куни Тошкент тумани Кўктерак ҳудудида рўй берган. "Учсада" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи канал уйнинг ёнидан ўтганлиги учун болакай боғчадан келиб, каналга тушиб кетган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълум қилди.
Қариндошининг сўзларига кўра, мазкур ҳудудда ичимлик суви йўқлиги сабабли каналдаги сувдан фойдаланишган.
"Сув олгани каналга чиққандим, биринчи "тапочка" оқиб ўтди, кейин боланинг боши, қўли кўринди. Ўша вақтда эркак киши ҳам йўқ эди. Мен ҳам сузишни билмайман. Сўнгра "участкавой"га хабар бердик. Қайтиб чиқсак, оқар сувда бола йўқ",- дейди ўша воқеага гувоҳ бўлган аёл.
Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Лекин каналнинг суви кўплиги қидиришда муаммо туғдираётганлиги айтилди.
Таъкидланишича, мазкур канал қўшни Қозоғистон билан юритилаётган канал. Қибрай ва Тошкент туманлари бу канални ёпилишига рози, лекин Қозоғистондан ижобий жавоб кутяпмиз, - дейди масъуллар.

406views0replies
0

Комментарии