Поиск
RUUZ

Назначения

Олий суд судьяси лавозимига бир қатор судялар сайланди

Олий суднинг маъмурий, фуқаролик, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари таркиби тасдиқланди.

655views0replies
0

t.me/oliysuduz

Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлисида Олий суд ҳамда Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Бугун, 7 июнь куни бўлиб ўтган Олий суд Пленуми мажлисида Олий Мажлис Сенатининг жорий йил 2 июндаги қарорига мувофиқ ўн йиллик муддатга Олий суд судьяси лавозимига сайланган Н.Жавлиев, Н.Хаджиматов, Ш.Болиев, Д.Абдукахарова, А.Аяпов, Э.Тургунбоев, Л.Мамаражабов, З.Рустамов ва Ф.Ражабов Олий суд жамоасига таништирилиб, ўз лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда Олий суд Ахборот хизмати хабар берди.
Шунингдек, мажлисда Олий суднинг маъмурий, фуқаролик, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари таркиби тасдиқланди.
655views0replies
0

Комментарии