• 12 035 сум
    -15.08
  • 13 711 сум
    25
  • 151 сум
    -1.83
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 035 сум
    -15.08
  • 13 711 сум
    25
  • 151 сум
    -1.83
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 7 июня 2023

Президент расмий ташриф билан Италияга боради

Шавкат Мирзиёев президент Сержио Маттарелланинг таклифига биноан 7-9 июн кунлари расмий ташриф билан Италияга жўнаб кетади.

704
0
president.uz

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, саммит учрашувлари Римда бўлиб ўтади. Давлат раҳбари Италия президенти Сержио Маттарелла ва бош вазир Жорж Мелони билан музокаралар ўтказади.

Шунингдек, Ўзбекистон-Италия кўп қиррали муносабатларини ва устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилади.

Бундан ташқари, президент қароргоҳи Италия пойтахтида жойлашган БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Ку Донгю билан учрашади.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама этилиши кўзда тутилган.

Ташрифнинг ишбилармонлик дастури Миланда бўлиб ўтади – президент Ломбардия провинцияси губернаторини қабул қилади, Италиянинг етакчи компания ва ташкилотлари раҳбарлари билан давра суҳбати ўтказади.

704
0