• 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 июня 2023

Тошкентда йўловчи электробус ва Cobalt тўқнашди — қурбон бор

ЙТҲ натижасида 20 ёшли ҳайдовчи вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

1347
0
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 6 июнь куни соат 15:20 ларда Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли - Ғазалкент кўчалари кесишган чорраҳасида 1958 йилда туғилган Л.С. бошқарувида бўлган электробус ҳамда 2003 йилда туғилган Й.Ф. бошқарувидаги Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида, Cobalt автомашина ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси олган тан жароҳатлари cабаб тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан ҳайдовчи вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

1347
0