Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 39 ёшли эркак яшаш хонадонининг 4-қаватидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди

Марҳум қарзлари кўпайиб кетганлиги сабаб, тушкунликда юрганлиги айтилмоқда.

323views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг 4 июндан 5 июнга ўтар кечаси соат тахминан 01:50 атрофида Олмазор тумани ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига фуқаро ўз жонига қасд қилгани тўғрисидаги хабар келиб тушган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га хабар қилди.
Аниқланишича, Олмазор туманида яшовчи 1985 йилда туғилган эркак фуқаро А.И. яшаш уйидан соат тахминан 00:30 атрофида 4-қаватдан ўзини ташлаб юбориб, ўз жонига қасд қилиб вафот этган.
Дастлабки маълумотга кўра, фуқаронинг ўлими "бош кўкрак ёпиқ тумтоқ жароҳатлари, чап чакка пешона суяги катта бўлакчали синиши, чап томондан 2,3,4,5-қовурғалар ёпиқ синиши, танасида кўплаб шилинмалари" натижасида юз берган.
Терговга қадар текширув давомида, фуқаро оиласи билан ижарада яшаганлиги, рўйхатдан ўтмасдан буюртма асосида Akfa ромлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги ва қарзлари кўпайиб кетганлиги сабабли тушкунликда юрганлиги маълум бўлган.
Таъкидланишича, воқеа содир бўлган кун марҳум ётоқхонадаги ойна олдида туриб, сигарет чекиб ўзини ташлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. Ҳозирда суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ўтказилаётган терговга қадар текширув Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.
323views0replies
0

Комментарии