• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 6 июня 2023

Тошкентда ЙПХ ходимларига Германиядан келтирилган BMW мотоцикллари берилди — видео

Айни вақтда мотогуруҳ ходимларига германиялик мутахассислар томонидан амалиёт дарслари ўтилмоқда.

299
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ЙПХ ходимларига Германиядан келтирилган янги русумдаги мотоциклларни бошқариш ва улардан тўғри фойдаланиш ўргатилмоқда. Бу ҳақда ИИВ ЖХД ЙҲХХ Матбуот хизмати видеолавҳа эълон қилди.

Қайд этилишича, BMW компаниясининг 3 турдаги мотоцикллари олиб келинган. Мотогуруҳ ходимларига Германиядан келган икки нафар мутахассис томонидан янги русумдаги мотоциклларнинг техник хусусиятлари, фойдаланиш ва бошқариш тартиби бўйича тушунчалар берилмоқда.

“Бу мотоцикллардан хизмат мобайнида фойдаланишда жуда қулай. Замонавий жиҳозланган ва тормоз тизимлари яхши. Бу аввалги, 1993 йилда ишлаб чиқарилган мотоциклларимиздан анча яхши”, - дейди амалиёт жараёнларида қатнашаётган мотогуруҳ ходими.

299
0