Поиск
RUUZ

Реклама

Musaffo'дан сутли коктейллар дунёсида яна бир янгилик – Musaffosha

Биринчи июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни Milk House компанияси Musaffo заводи ҳудудида болалар учун экскурсия ташкил қилди.

255views0replies
0

Экскурсия давомида кичкинтойлар янги маҳсулот – MUSAFFOSHA сутли коктейли тақдимоти ва мини-танловда қатнашдилар.
Болаларни заводда MUSAFFOSHA нинг дўстлари – заводнинг тажрибали мутахассислари қаршилади. Болалар MUSAFFOSHA сутли коктейлининг дунёга келиш жараёнини ўз кўзлари билан кўрдилар.
MUSAFFOSHA ўз дўстларини завод бўйлаб экскурсияга таклиф қилди. Кичкинтойларга MUSAFFOSHA нинг бешта содиқ дўсти ҳамроҳлик қилди.
Ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи, бош технолог, муҳандис, сифат бўлими бошлиғи ва лаборатория раҳбари болаларга ўз касб сирларини айтиб берди.
Болалар MUSAFFOSHA сутли коктейли рецепти тарихи ва сутли коктейлни ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар.
MUSAFFOSHA сутли коктейлини ишлаб чиқариш ҳар куни энг сара сутни танлаб олишдан бошланади. Сутли коктейль ажойиб таъмининг сири ҳам унинг сифатли таркибида. Янги сут +142 даражада да стерилланиб, дарҳол совитилади. Мазали қоришим Tetra Brick Aceptic идишларига қадоқланади. Milk House сут маҳсулотлари заводи юқори технологик тизим – European Technological Group автоматлаштирилган тизимидан фойдаланади.
Муҳандислар юқори технология тизимини доимий назорат остида тутадилар. Сифат бўлими эса барча жараённи ўз назорати остида сақлайди.
Болалар бананли, қулупнайли ва шоколадли MUSAFFOSHA сутли коктейлларини татиб кўрдилар.
Жажжи меҳмонлар энг замонавий ускуналарда ишлаб чиқарилган, энг мазали рецепт асосида тайёрланган, табиий сутдан тайёрланган севимли MUSAFFOSHA сутли коктейлининг олти босқичли текширувдан ўтиб, ўз қўлларига етиб келишини билиб олдилар.
Экскурсия охирида ҳар бир қатнашчига алоҳида мукофот топширилди.
Реклама ҳуқуқи асосида
255views0replies
0

Комментарии