• 11 991 сум
    -13.94
  • 13 959 сум
    -34.23
  • 151 сум
    0.49
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 991 сум
    -13.94
  • 13 959 сум
    -34.23
  • 151 сум
    0.49
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 июня 2023

Тошкентда ободонлаштириш ходимлари кўп йиллик чинорларни кесиб ташлашди

2 туп чинор дарахтлари кесилиши сабаб ўсимлик дунёсига 190 млн сўмдан кўп зарар келтирилган.

499
0
t.me/Ecopoytaxt

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда дарахтлар кесилиб кетилгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Матбуот хизмати маълумот берди.

Ўрганиш давомида Яккасарой тумани Шота Руставели кўчаси 20-уйнинг қарама-қарши томонида ноқонуний равишда диаметри 62,1 ва 61 см бўлган 2 туп чинор дарахтлари тегишли рухсатномасиз Яккасарой туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан таг қисмидан кесиб ташланганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат билан “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонуннинг 37-моддаси талаблари бузилган бўлиб, ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланганида 191,4 млн сўмни ташкил этди.

"Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органига юборилганлиги маълум қилинади", - дейилади хабарда.

499
0