• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 6 июня 2023

Қатар Ўзбекистонда 12 млрд доллардан зиёд йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этади

Ўзбекистон ва Қатар ўртасида 15 та икки томонлама ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

274
0
president.uz

Олий даражадаги музокаралар якунлангач, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳузурида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган 15 та икки томонлама ҳужжатни имзолаш маросими бўлиб ўтди. 

Қатарнинг етакчи компаниялари энергетика, газ-кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, инфратузилма, логистика, туризм ва бошқа тармоқларда умумий қиймати 12 млрд доллардан зиёд йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиши юзасидан келишувга эришилди.

Жумладан, қуйидагилар қабул қилинди:

– Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш ҳамда даромад ва мулк солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Божхона ишларида ўзаро кўмак кўрсатиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Меҳнат муносабатлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум;

– Маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро меморандум;

– Савдо соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Спорт ва ёшлар ишлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;

– Тошкент ва Доха шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

Шунингдек, ташқи ишлар ва адлия вазирликлари ўртасида 2023-2025 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурлари ҳамда Устувор инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун қўшма платформа яратиш тўғрисида келишув имзоланди.

274
0