Поиск
RUUZ

Реклама

Плоггинг ва #PET2NATUREUZ эко-челленжи иштирокчиларини тақдирлаш: Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни пойтахтда қандай нишонланди

Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Coca-Cola Uzbekistan ҳамкорлигида Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан экологик тадбирлар ташкил этилди.

272views0replies
0

Тадбирлар доирасида 4 июнь куни учта замонавий йўналиш: соғлом турмуш тарзи, атроф-муҳитга ғамхўрлик ҳамда айланма иқтисодиёт тамойилларини ўзида мужассам этган югуриш ва чиқиндиларни йиғиш бўйича эко-пойга ташкил этилди.
Тадбир икки ойдан ортиқ вақт давомида пойтахт олий ўқув юртлари ўртасида ўтказилаётган #PET2NATUREUZ челленжининг навбатдаги босқичи бўлди. Эко-челленж ва плоггинг давомида йиғилган пластмасса қайта ишлаш ва Қорақалпоғистондаги ёввойи ҳайвонларни суғоришга ишлатиладиган геомембрана ишлаб чиқариш учун фойдаланилади. Ушбу материал чўлдаги ёввойи ҳайвонларга сув ичишларида ёрдам беради. Геомембрана Қорақалпоғистондаги қўриқхоналардан бирига 17 июнь куни нишонланадиган Умумжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш кунига қадар ўрнатилади.
Келгусида ушбу тадбирлар Орол денгизининг экологик фалокат зонасидаги табиий муҳитнинг кичик майдонини яхшилайди ва “яшил” технологиялар, табиатдаги сув ресурсларини қайта ишлаш ва қайта тиклашнинг кенг имкониятларини намойиш этади.
Челленжда иштирок этган университетлар ва иштирокчиларга ташаккурномалар топширилди. Бундан ташқари, барча иштирокчи университетларда қайта ишланган пластмассадан скамейкалар ўрнатилади, улар челленж ҳамкори Sanfa томонидан ишлаб чиқарилади. Челленж ғолиби – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети – бош соврин: янги ўқув йилида университет талабалари учун ўтказилиши режалаштирилаётган Movie night by Coca-Cola учун сертификат билан тақдирланди.
Coca-Cola нинг мақсади дунёни янгилаш ва уни яхши томонга ўзгартиришдир. Биз бу мақсадимизга дунё миқёсида 137 йил, Ўзбекистонда эса 30 йил давомида содиқ қолдик. Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ekomaktab ННТ ва БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт дастурига атроф-муҳитни яхшилаш, чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш, шунингдек, чекка ҳудудларда ичимлик суви билан таъминлаш ва сувни табиатга қайтаришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишдаги ҳамкорлик ва қўллаб-қувватловлари учун миннатдорчилик билдираман. Экология соҳасида инновацион ечимларни татбиқ этгани учун Sanfa Products компаниясига эса алоҳида миннатдорчилик билдираман”, – деди Coca-Cola Icecek компаниясининг Ўзбекистондаги бош менежери Эзел Агаоглу.
Шунингдек, тадбирда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги мақсадларга эришишда давлат ташкилотлари, бизнес ва жамият ҳамкорлиги муҳим эканлиги таъкидланди. Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Coca-Cola Uzbekistan, Ёшлар ишлари агентлиги ва Coca-Cola  компаниясининг Go Wasteless лойиҳаси ҳамкорлиги экологик барқарорликни таъминлашдаги ўзаро ҳамкорлик ва ижобий ўзгаришларни амалга оширишдаги мустаҳкам платформа вазифасини бажарди.
Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш кунида Coca-Cola Uzbekistan сайёрамизни яхшилашга ёрдам берадиган барқарор ечимларни ишлаб чиқишда эришилган муҳим ютуқларни нишонламоқда.
2018 йилда компания пластик чиқиндилар билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўз масъулиятини англаган ҳолда, айланма иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш орқали чиқиндиларни бошқаришни тизимли равишда ўзгартиришга қаратилган улкан “Чиқиндисиз дунё” стратегиясини эълон қилди.
2018 йилдан ҳозирги кунгача Coca-Cola  бутун дунё бўйлаб компания томонидан ишлаб чиқарилган барча маҳсулотларнинг 61% эквивалентига тенг бўлган қадоқларни йиғиш ва қайта ишлашни тарғиб қилмоқда, қадоқлашда 25% қайта ишланган материал ишлатилади, ишлатилган қадоқларнинг 15% қайта ишланган пластик, шунингдек, Coca-Cola  маҳсулотлари қадоқларининг 90% қайта ишланган маҳсулотдан тайёрланади. Ўзбекистонда Coca-Cola  томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг барча қадоқлари 100% қайта ишланган материалдан тайёрланган.
Ўзбекистонда Coca-Cola  фонди ўн икки йилдан ортиқ вақт давомида барқарор ривожланиш лойиҳаларини амалга оширишда БМТТД билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда. Шу вақт ичида Coca-Cola  фондининг молиявий кўмагида БМТТД Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида сув танқислиги муаммоларини ҳал қилишга қаратилган бир қанча лойиҳаларни амалга оширди.
Сув ресурсларининг хавфсизлигини яхшилаш Coca-Cola  компанияси учун устувор мақсадлардан биридир, чунки сув  ҳаёт манбаи, ундан ишлаб чиқариладиган ичимликлар жамиятга ва унда яшовчилар учун зарурдир. 2015 йилдан бери компания ҳар йили 100% сув таъминотини бойитиш ва 2021-2030 йиллар оралиғида бутун дунё бўйлаб табиат ва жамиятга жами 2 триллион литр сувни қайтаришни режалаштирмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
272views0replies
0

Комментарии