Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда "Николай-2" олтин тангасини $100 минга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Маданий мерос агентлигининг хулосасига кўра, ушбу олтин танганинг бугунги кундаги баҳоси 1 млрд сўмни ташкил этган.

486views0replies
0

Департамент

Тошкент шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. ва бошқалар 1902 йилда ишлаб чиқарилган оғирлиги 32,22 грам бўлган 1 дона "Николай-2" олтин тангасини 100 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Ахборот хизмати хабар берди.
Маданий мерос агентлигининг хулосасига кўра, ушбу олтин танганинг бугунги кундаги баҳоси 1 млрд сўмни ташкил этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
486views0replies
0

Комментарии