Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент вилоятида 19 ёшли қизнинг суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилган эркак ушланди

Эркак қизнинг суратларини тарқатмаслик учун қиздан 1000 АҚШ доллари сўраган.

275views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 23 май куни Тошкент вилояти Чиноз тумани ИИБ бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ижтимоий тармоқ орқали содир этилиши мумкин бўлган яна бир товламачилик жиноятининг олди олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, чинозлик 23 ёшли йигит таниши 19 ёшли қизни шахсий фотосуратларини тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 1000 АҚШ доллари талаб қилиб келган. Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, йигит қиздан талаб қилган пулнинг 1 миллион сўмини олаётган вақтда далилий ашё билан ушланди.
Ушланган шахсга нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
275views0replies
0

Комментарии