Поиск
RUUZ

Общество

Нукус воқеаларида айбланган 8 нафар шахс қамоқдан озод қилинди

Асосий айблануви Тажимуратовга белгиланган жазо ўзгаришсиз қолдирилди.

163views0replies
0

Олий Суд

Олий Судда 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир бўлган воқеалар юзасидан жиноят иши бўйича 16 нафар маҳкум номидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш якунлари бўйича қарор чиқарилди. Шу билан бирга, шартли ҳукм қилинган 4 нафар шахсга нисбатан прокуратура протести кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий Суд Матбуот хизмати хабар берди.
Олий Суднинг 5 июндаги ажримига мувофиқ, Қорақалпоғистон судининг ҳукми қуйидагича ўзгартирилди:
— Б. Кадирбергеновга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;
— Б. Сейтниязовга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 4 йил озодликни чеклаш жазосига;
— С. Медетовга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;
— Қ. Сейтимовга тайинланган 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;
— П. Нурниязовга тайинланган 4 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 4 йил озодликни чеклаш жазосига;
— С. Калимовга тайинланган 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига;
— Н. Султамуратовга тайинланган 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 3 йил озодликни чеклаш жазосига;
— А. Темирхановга тайинланган 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилди.
Уларнинг эҳтиёт чораси тариқасида қамоқда сақланган ҳар бир куни Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштирилиб, тайинланган жазодан чегирилиб, барчаси суд залида қамоқдан озод қилинди.
Д. Джиемуратов, Н. Найипов, Р. Бекмуратов, С. Каипов, А. Токимбетов, А. Адилбеков ва уларнинг ҳимоячиларининг шикоятлари қисман қаноатлантирилди.
Унга кўра, Д. Джиемуратовга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил;
— А. Токимбетовга тайинланган 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил 6 ой;
— А. Адилбековга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил;
— Н. Найиповга тайинланган 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 4 йил;
— Р. Бекмуратовга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 6 йил;
— С. Каиповга тайинланган 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига ўзгартирилди.
Биринчи инстанция суди ҳукмининг Л. Каллиханова, А. Турданов, А. Сметуллаев ва А. Нуратдиновга оид қисмига нисбатан келтирилган прокурор протести рад қилиниб, уларга тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилди.
Шунингдек, Давлетмурат Тажимуратов ва унинг ҳимоячиларининг шикоятлари қаноатлантирилмасдан, суд ҳукмининг унга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 31 январь куни Бухоро вилоят суди биносида бўлиб ўтган суд қарорига кўра, Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум қилинганди.
163views0replies
0

Комментарии