Поиск
RUUZ

Политика

Президентлик сайловида ҳар бир номзодга ташвиқот учун қарийб 5 млрд сўмдан ажратилади

Номзодлар ташвиқот олиб боришда тенг ҳуқуқли эканлиги қайд этилди.

70views0replies
0

UzNews.uz

Марказий сайлов комиссияси котиби Худоёр Маматовнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар сайловолди ташвиқотини олиб бориш борасида тенг ҳуқуқларга эга.
Номзодларнинг автобиографик маълумотлари, уларнинг сайловолди дастурлари тўғрисидаги МСКнинг ахборот материаллари, плакатлари, сайловолди ташвиқотлари ҳисобланмайди. Низомга мувофиқ, сайловолди ташвиқот олиб борилаётганда номзодларга бир хил эфир вақти ва чоп этиш майдони бепул тақдим этилиши орқали уларга давлат ОАВдан фойдаланишда тенг имконият берилади.
Шунингдек, ташвиқот учун ажратилаётган маблағлар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.
"Рўйхатга олинган номзодлар сонидан келиб чиқиб сайловолди ташвиқоти учун пул ажратилади. Сайлов кодексининг 64-моддасига мувофиқ, сиёсий партиялар томонидан президентликка номзодлар тақдим этадиган ҳужжатлар бор. Булар ариза, сиёсий партиянинг қурултойи ўтгани ҳақидаги баённома, номзоднинг шу партиядан номзоди кўрсатилишига розилиги ҳақидаги аризаси ва тўпланган имзолар",- дейди Маматов.
Қолаверса, ОАВда тарқатиладиган ахборот ҳақиқатга тўғри келиши, номзодлар ва сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги қайд этилди. Нотўғри ахборотни, номзоднинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш, шунингдек номзодларнинг розилигисиз унинг шахсий ёки оилавий сиридан иборат хусусий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни ноқонуний тўплаш ёки тарқатиш тақиқланади.
Аввалроқ, Президент сайловини ўтказиш учун 174 млрд сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилиши ҳақида хабар берган эдик.

70views0replies
0

Комментарии