Поиск
RUUZ

Общество

Жиззахда қаровсиз кўчада қолиб кетган бемор шифохонага ётқизилди — видео

Бемор эркак шифохона ҳовлисида ачинарли аҳволда ётгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлганди.

395views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Зомин туманидаги шифохоналардан бирининг ҳовлисида бир бемор оғир аҳволда ётгани акс этган видео тарқалди. Видеода эркакнинг танаси яралангани, олинган жароҳат даволанмагани боис ҳашаротлар босиб кетганини кўриш мумкин. Туман ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, видеолавҳадаги шахси номаълум фуқаро 2022 йилнинг ноябрь ойида Зомин туманининг “Чорводор” ҚФЙ ҳудудидаги кўчада совуқда қолиб кетгани учун тез тиббий ёрдам машинасида Зомин марказий шифохонасига олиб келинган ва керакли даво муолажалари қилинган.
Бемор ўзига келгач, унинг шахсини аниқлаш имконияти бўлмаган.  Туман тиббиёт бирлашмаси бемор шахсини аниқлаш ва қариндошларига хабар беришда амалий ёрдам сўраб туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, прокуратурасига мурожаат қилган.
Натижада, беморнинг қариндошлари ташлаб кетгани, у шу вақтгача тумандаги бир фермер хўжалиги раисининг уйида ишлаб келгани аниқланган. Қайд этилишича, бемор қарийб етти ой туман марказий шифохонасида ётиб даволанган. Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбариятининг тегишли ташкилотларга беморнинг қариндошларини топиш ёки мурувват уйларига жойлаштириш бўйича такрорий мурожаатларидан сўнг, ўз уйида ишлатган фермер хўжалиги раиси беморни уйига олиб кетган. Аммо, бир-икки кун ўтиб, уни Даштободдаги шифохонага ташлаб кетган.
Шундан сўнг, тиббиёт ходимлари томонидан бемор шифохонага жойлаштирилган. Аммо, унинг хонадошлари ушбу бемор билан бир хонада ётмасликларини, уни алоҳида хонага ўтказишни талаб қилишган. Шунда, беморга алоҳида хона тайёрлашга қадар шифохона ҳовлисига вақтинча жойлаштирилган.
“Бемор ҳозир алоҳида хонага жойлаштирилган ва керакли даво муолажаларини олмоқда. Маълумот учун қаровчиси йўқ шахслар мурувват уйларига жойлаштирилади ва ўша ерда даволанади. Айни пайтда тегишли ташкилотлар билан бирга бемор даволаниб бўлгач, мурувват уйларига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда”, - дейилади хабарда.
395views0replies
0

Комментарии