Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент шаҳар ИИББ Тошкентдаги аквапарклардан бирига видеокузатув камералари ўрнатилганига изоҳ берди

Текширув давомида аквапаркга ташриф буюрганларнинг фотосуратлари ёки видеоларининг мавжудлиги ёки тарқатилиши фактлари исботланмади. Бассейн мутасаддилари билан профилактик суҳбат ўтказилди.

244views0replies
0

pools.uz

Аввалроқ Aqualand аквапаркига ташриф буюрганлардан бири таҳририятимизга мурожаат қилиб, аёллар кийим алмаштириш хонасига видеокузатув камераси ўрнатилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Аквапарк вакилининг таъкидлашича, видеокузатув хавфсизлик мақсадида амалга оширилади ва олинган видеолар ҳар куни ўчирилади.
Ҳозирги ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизматига мурожаат қилдик.
"Бассейн ходимлари видеокузатув камерасига тушиб қолган бассейндаги шахсларнинг фото ёки видеоларини тарқатганлик ҳолати бўйича туман ИИО ФМБга ариза келиб тушмаган. Шунингдек, бассейн ходимларининг телефонида бассейнга келганларнинг фото ёки видеосини сақлаш ва тарқатиш ҳолатлари аниқланмади", — дейилади Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизматининг UzNews.uz'га берган хабарида.
Шунингдек, ИИББ ходимлари томонидан бассейнга ташриф буюрган шахсларнинг шахсий фотосуратлари ёки видеолари тарқатилишининг олдини олиш мақсадида бассейн ходимлари билан профилактик суҳбат ўтказилгани қайд этилган.
"Бассейн кийиниш хонаси кабиналарга бўлинган ва у ерда камералар йўқ. Камералар ташриф буюрувчиларнинг шахсий буюмлари сақланадиган шкафлар устида жойлашган. Улар шахсий буюмларни ўғирлаш фактларининг олдини олиш учун ўрнатилган", — дейилади бошқарма хабарида.
244views0replies
0

Комментарии