Поиск
RUUZ

Криминал

Андижонда қалбаки АҚШ долларини ўтказган банк собиқ кассири ушланди

У мижозларга четдан пул ўтказмалари орқали келган қарийб $3000 ни қалбакисига алмаштирган.

210views0replies
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти Хонобод шаҳар бўлими томонидан АТ "Халқ банки" Хонобод филиалининг мурожаатига асосан, терговга қадар текширув ўтказилган.
Ушбу банк универсал кассаси собиқ кассири И.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, чет давлатлардан пул ўтказмалари орқали келган АҚШ долларларини олиш учун банк хизматидан фойдаланган мижозларга қалбаки 2 600 АҚШ долларини ўтказганликлари аниқланган. Шундан қалбаки 1 600 АҚШ долларининг мижозлар томонидан қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
210views0replies
0

Комментарии