Поиск
RUUZ

Общество

Пойтахт маҳаллаларига бюджетдан 211 млрд сўм ажратилади

Мазкур маблағлар ички ва пиёда йўлларни таъмирлаш учун сарфланади.

157views0replies
0

UzNews.uz

Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, болалар ҳамда спорт майдончаларини қуриш, маҳалла ҳудудида макро хиёбонлар ташкил этиш, ирригация ишлари, кўп қаватли уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш ҳамда аҳоли кайфияти ва яшаш сифатига ижобий таъсир қилувчи ободонлаштириш учун республика бюджетидан пойтахт бюджетига 211 млрд сўм ажратилади. Мазкур ишлар Президентнинг 2023 йил 9 февралдаги қарорига мувофиқ амалга оширилиши белгиланган.
Қолаверса, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Тошкент шаҳри ҳокимлигига 584 млрд сўм фоизсиз кредит ажратилиши ҳам кўзда тутилган.
157views0replies
0

Комментарии