Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентдаги аквапарклардан бирининг аёллар кийим алмаштириш хонасидан видеокузатув камералари топилди — видео

Aqualand аквапаркига ташриф буюрганлардан бири аёллар кийиниш хонасига видеокузатув мосламаси ўрнатилганлигидан ғазабланиб таҳририятимизга мурожаат қилди. Бироқ, бино ичида видеокузатув ҳақида огоҳлантирувчи белгилар ёпиштирилмаган.

463views0replies
0

Видеодан кадр

Видеода эркак, афтидан, аквапарк вакили, бу жамоат жойи эканлигига ҳамда камера қонуний равишда ўрнатилганлигига ишонтиришга уринмоқда.
"Камера хавфсизлик мақсадида ўрнатилган", — деди аквапарк вакили.
Шунингдек, аквапарк вакилининг айтишича, аёллар кийим алмаштириш хонасида суратга олинган видео ҳар куни ўчириб ташланмоқда. Бироқ, аквапаркга ташриф буюрган аёлнинг таъкидлашича, буни тасдиқловчи ҳеч бир исбот йўқ.
Биз билан боғланган қиз видеокузатув камерасида яланғоч ҳолда суратга тушишга қарши эканлигини билдирган. Чунки бу видео ижтимоий тармоқларга осон тарқалиб кетиши ёки ҳатто шантажга сабаб бўлиши мумкинлигини айтди.
Ҳозирча ҳуқуқ-тартибот идоралари бу воқеага изоҳ бермади.
463views0replies
0

Комментарии