Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда ЙПХ машинасидан қочган 18 ёшли “права”си йўқ ҳайдовчи ЙТҲ содир этди — видео

Orlando ҳайдовчиси аввал чорраҳада Lacetti'га урилиб, ҳаракатини қасддан давом эттирган. Кейин у бошқа бир ЙПХ машинаси билан тўқнашиб, ағдарилиб кетгани акс этган видео тарқалди.

371views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида ЙПХ машинасидан қочган Orlando бошқа машинага урилиб, ағдарилиб кетгани акс этган видеолар тарқалди.
Тошкент шаҳар ЙҲХБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, 4 июнь куни соат 02:05 ларда Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек ва Мустақилликшоҳ кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан 2005 йилда туғилган ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган К.У. бошқарувида бўлган Orlando ҳуштак ва жезл ёрдамида тўхтатилганида, К.У. тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттирган. Ҳайдовчининг хатти-ҳаракати ходимларда шубҳа уйғотгани сабабли орқасидан хизмат автомашинасида кузатиб борилган.
ЙПХ инспектори ҳайдовчини зарарсизлантириш мақсадида, ҳолат бўйича алоқа воситаси орқали кейинги чорраҳада хизмат олиб бораётган ҳамкасбига хабар берган. ЙПХ инспектори автомашиналарни ҳаракатини чеклаш мақсадида ҳаракатни ёпиб турган вақтида Orlando ҳайдовчиси чорраҳада тўхтаб турган Lacetti билан қасддан оралиқ масофани сақламасдан орқа қисмига бориб урилган ҳамда қонуний тўхташ ишорасига ҳам бўйсунмасдан, ҳаракатни давом эттирган.
Orlando ҳайдовчиси ҳаракат давомида ЙПХ инспекторларига бўйсунмасдан, светофорнинг тақиқловчи ишораларига амал қилмасдан ҳаракатланган ва бир неча марта ходимларнинг қонуний тўхташ ишорасига бўйсунмаган ва авариявий хавфли ҳолат қилиб, ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Lacetti хизмат автомашинаси билан тўқнашган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ЙПХ машинасига жиддий зарар етгани, Orlando ағдарилиб кетганини кўриш мумкин.
371views0replies
0

Комментарии