Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда одамларни Ҳажга юборишни ваъда қилиб, пулларини олган МЧЖ раҳбарлари ушланди

МЧЖлардан бири бир киши учун $12,5 минг бошқаси $10 минг талаб қилган. Улар Дин ишлари Қўмитасида ишловчи танишлари орқали бу ишни амалга оширишни айтишган.

195views0replies
0

t.me/xavfsizlik_uz

Давлат хавфсизлик хизмати Матбуот хизмати хабарига кўра, 2023 йилнинг 31 май куни фуқаро И.Б.нинг аризасида келтирилган важларни текшириб кўриш мақсадида Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган “Z.T." МЧЖ офисида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда “Z.T." МЧЖ раҳбари И.Д. фуқаро И.Б.нинг ишончига кириб, уни алдаб, ўзининг Дин ишлари Қўмитасида ишловчи танишлари орқали 12 500 АҚШ доллари эвазига Ҳаж зиёратини амалга ошириш учун “квота” олиб беришни ваъда қилган. У шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, 2 июнь куни фуқаро Т.И. нинг аризасида келтирилган важларни текшириб кўриш мақсадида Учтепа туманида жойлашган “A.K."МЧЖ офисида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда “A.K." МЧЖ раҳбари A.M. ва жамият ходимлари И.И., М.Х.лар бир гуруҳга бирлашиб, фуқаро Т.И.ни алдаб, унга юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали 10 000 АҚШ доллари эвазига Ҳаж зиёратини амалга ошириш учун “Ҳаж визаси” қилиб беришни ваъда қилган. Улар сўралган пулдан 3000 АҚШ долларини олган вақтда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
195views0replies
0

Комментарии