Поиск
RUUZ

Экономика

Ўзбекистонда тўрт ой ичида умумий овқатланиш корхоналари 300 млрд сўм солиқ тўлади

Мазкур соҳада KFC ва Evos энг йирик солиқ тўловчилар сифатида етакчилик қилмоқда.

182views0replies
0

UzNews.uz

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 19 364 та юридик шахс томонидан 300,4 млрд сўм солиқ тўлангани маълум қилинди. Шундан 50,6 млрд сўми, яъни 16,8 %и 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 563,6 млрд сўмни ташкил этган. Қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 7,6 млрд сўм.
Энг йирик солиқ тўловчилар сифатида KFC ва Evos ресторанлар тармоғига эгалик қилувчи "International Foodchain" ва "Mac food servis" компаниялари қайд этилган бўлса, кейинги ўринни "Euro Asia lider service" МЧЖ эгаллаган.
Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
— ҚҚС – 22,5 млрд сўм;
— Фойда солиғи – 16,4 млрд сўм;
— JShODS - 9 млрд сўм;
— Бошқа солиқлар - 2,7 млрд сўм.

182views0replies
0

Комментарии