Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 16 ёшли "права"си йўқ ҳайдовчи юқори тезликда Lada'га келиб урилди — видео

Видеода Lada ёнида бир аёл бўлгани, Matiz аёлни ҳам босиб кетишига бир баҳия қолганини кўриш мумкин.

388views0replies
0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 2 июнь куни соат 05:00 ларда Янгиҳаёт тумани Тошкент металлургия заводи қаршисида 2007 йилда туғилган Б.Ш. Matiz'ни бошқариб кетаётиб, ҳаракатсиз турган, салонида 1997 йилда туғилган Ж.Ш. бўлган Lada'га бориб урилган.
ЙТҲ натижасида Б.Ш. ҳамда Ж.Ш. турли тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Маълум бўлишича, Matiz бошқарувида бўлган 16 ёшдаги вояга етмаган ҳайдовчи автомашина бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
388views0replies
0

Комментарии