Поиск
RUUZ

Общество

Mitti.vine'ни операция қилган StarМed клиникасининг лицензияси бекор қилинди — видео

Клиникадан ССВ фойдасига 30 минг почта харажати ундирилиши белгиланди.

242views0replies
0

UzNews.uz коллажи

Блогер Фарҳод Манноповни операция қилган StarМed клиникасининг лицензияси бекор қилинди. Бу ҳақда Олий Суд Матбуот хизмати хабар берди. 
Бугун, 2 июль куни Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судида ССВ томонидан StarМed клиникасининг лицензиясини бекор қилиш бўйича берилган ариза юзасидан суд мажлиси бўлиб ўтди. Суднинг ҳал қилув қарорига, ССВ аризаси қаноатлантирилиб, “Omad plyus” МЧЖга тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган 2021 йил 16 февралдаги 27390032-рақамли лицензия бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида таниқли блогер Фарҳод Маннопов бурнидан жароҳати сабабли шу клиникада операция қилинган. Аммо, у жарроҳлик амалиётидан сўнг, кома ҳолатига тушиб вафот этганди. 
Ўшанда ҳолат юзасидан ЖКнинг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-кисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилганди
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, Манноповнинг операциясида иштирок этган анестезиолог ва реаниматолог, пластик жарроҳ шифокори, лаборант шифокорининг малакавий тоифалари ва сертификатлари бўлмагани маълум бўлганди. Шундан сўнг, ССВ Зангиота туманлараро иқтисодий судида клиниканинг лицензиясини бекор қилиш бўйича ариза киритган. 
242views0replies
0

Комментарии