Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда она ва болага $20 минг эвазига “Ҳаж визаси” қилиб бермоқчи бўлган икки шахс ушланди

Икки МЧЖ раҳбарлари бирлашиб, бир фуқаро ва унинг онасига “Ҳаж” зиёрати визаси қилиб беришни ваъда қилиб, олдиндан $4 минг олаётган вақтда ушланганлар.

233views0replies
0

ДХХ Матбуот хизмати хабарига кўра, Яшнобод туманида фуқаро Ю.А.нинг аризасида келтирилган важларни текшириб кўриш мақсадида, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган “E.R” МЧЖ офисида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, “E.R” МЧЖ раҳбари Х.М.  ва жамият менежери Б.Ч. бир гуруҳга бирлашиб, фуқаро А.М.га ва онасига юқори лавозимда ишловчи мансабдор танишлари орқали 20 000 АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” зиёратини амалга ошириш учун “Ҳаж визаси” қилиб беришни ваъда қилган. Улар шундан 4 000 АҚШ долларини олишаётган вақтда холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан мазкур икки шахс ва унинг шерикларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
233views0replies
0

Комментарии