• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 2 июня 2023

ОТМларнинг айрим талабалари учун контракт тўлаш муддати 10 июнгача узайтирилди

Бу муддат бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган талабаларга тааллуқли.

332
0
UzNews.uz

Давлат комиссияси тегишли баёни билан кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари ректорларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда айрим тоифадаги талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 10 июнь (шу куни ҳам) этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бу муддат бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган қуйидагиларга тааллуқли:

— тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар);

— ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар учун.

Шунингдек, коллеж ва техникумларга ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич ўқувчилари) учун ҳам муддат 10 июнга қадар узайтирилди (2023 йил 15 мартдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинади).

332
0