Поиск
RUUZ

Экономика

Геосиёсий вазият туфайли ўзбек банкларида 60 мингдан ортиқ норезидентлар ҳисобрақам очди — марказий банк раиси

Дунёда содир бўлаётган урушлар бошланганидан кейин норезидентлардан ўзбек банкларига 890 млн доллардан ортиқ пул келиб тушган.

96views0replies
0

Сенат

Дунёдаги яқинда бошланган геосиёсий урушдан кейин норезидентлар томонидан ўзбек банкларида ҳисобварақлар очилиб, уларга 892 млн. доллар атрофида пул қўйилган. Бу ҳақда марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов Сенат йиғилишида маълум қилди.
Йиғилишда сенатор Мамаризо Нурмуратовга Ўзбекистондаги банкларга хорижий валютада пул омонатини бир йилдан юқори муддатга қўйиш 2021 йилга нисбатан камайганини айтиб, бошқарув раисининг бу борадаги фикрини сўради.
Нурмуратов хорижий валютадаги депозитларда, яъни муддатли депозитларда камайиш содир бўлганини дедолларизация билан изоҳлади.
“Доллар курсидаги кичик тебранишлар сақланиб қолиши ва омонатлар бўйича фоизларнинг 21-22 фоизга шаклланиши валютадаги маблағларини олиб, сўмда депозит қўйишга қизиқишларни оширяпти. Банклардан депозитлар ўсиш манбаларини сўраганмиз — валютадаги депозитни сўмга ўтказиш кучайган. Бу яхши ҳолат деб баҳолаймиз”, - дейди у.
Марказий банк бошқарув раисининг сўзларига кўра, ўтган йилги геосиёсий вазият туфайли ўзбек банкларида ҳисобрақам очган норезидентлар сони 60 мингдан ошган. Улар қарийб 892 млн долларга яқин эквивалентдаги маблағларни ўзбек банкларига қўйган.
“Бу албатта, норезидентларимиз депозитлар қўйишининг кескин ўсиши ҳисобига қарийб 9,5 баробарга ошди. Шунинг ҳисобига талаб қилиб олингунча валютадаги депозитларимизда ўсиш кузатилди”, – деди Мамаризо Нурмуратов.
96views0replies
0

Комментарии