Ижтимоий тармоқда бир йигит Сурхондарёда ЙПХ автомобилининг орқа томонига оёғини чиқариб, турли ҳаракатлар билан ўйинга тушгани акс этган видео тарқалди. ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, йигит қўлга олиниб, унга жазо тайинланган.
Қайд этилишича, мазкур йигит Сурхондарё вилояти Музработ туманида ғалла йиғим-теримига жалб қилинган “КамАз” русумли юк машинаси ҳайдовчиси экани маълум бўлган.
“ГАИ” машинаси орқасида туриб, видео олганмиз. Бир бола бу ҳолатни видеога олиб, TikTok'ка қўйиб юборибди-да. Қилган ишимдан пушаймонман. Тенгдошларимга бу ишни қилишни тавсия қилмайман, - дейди ҳуқуқбузар йигит.
Суд ҳукми билан йигит МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.