Поиск
RUUZ

Общество

Яна бир омадсиз пранк: Тошкентда йўл ўртасида қизга турмуш қуришни таклиф қилган тиктокерга нисбатан иш очилди — видео

Йигит дўсти билан бирга йўлнинг ўртасида турмуш қуриш таклифининг ғайриоддий манзарасини видеога туширишга қарор қилди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан изоҳ берди.

495views0replies
0

Видеодан кадр

Номаълум фуқаро Чилонзор туманида жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузганлигини акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати изоҳ берди.
Жорий йилнинг 31 май куни Чилонзор тумани, Чилонзор метро бекати олдидаги йўл қатнов қисмининг пиёдалар ўтиш жойида, 2004 йилда туғилган П.Д. ва ушбу "пранк"ни тасвирга олишга жалб қилинган таниши 2000 йилда туғилган Т.М., жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, гўёки ўзини оёғи синган ҳолатда кўрсатиб, йўл қатнов қисмида сунъий тирбандлик содир этган ҳамда йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаётини хавф остига қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан ушбу фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси ("Майда безорилик") билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборилган.
495views0replies
0

Комментарии