• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 2 июня 2023

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +39 даража бўлади

Синоптиклар ҳафта сўнггида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

188
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳафта давомида кузатилган қуруқ ва ўртача иссиқ об-ҳаво дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради.

2-4 июнь кунлари республиканинг барча ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати +34...+39 даража атрофида бўлади. Бундай ҳарорат июнь ойининг бошидаги меъёрий қийматлардан +2...+4 даражага юқоридир.

Ўзбекистоннинг метеорологик кузатувлари йилномасида айрим йиллар борки, ушбу йилларда ҳаво ҳарорати июнь ойининг энг бошида +38...+40 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +41...+43 даражагача кўтарилган.

Республиканинг тоғли ҳудудларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат Фарғона водийси билан чегарадош айрим тоғли ҳудудларда бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шимолда ва чўл ҳудудларда 2 июнда шамол тезлиги соатига 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда 2-4 июнь кунлари ҳаво кам булутли бўлади, шарқий йўналишдаги шамол эсади. Ҳарорат +34...+37 даража атрофида бўлади.

188
0