Поиск
RUUZ

Криминал

Фарғонада 14 гектар ерни $140 мингга сотмоқчи бўлган Россия фуқароси ушланди

У боғдорчилик фермер хўжалигига узоқ муддатга ижарага берилган ер майдонини ҳеч қандай ҳужжатларсиз сотмоқчи бўлган.

163views0replies
0

Видеодан кадр

Фарғона вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати томонидан ер ресурсларини талон-тарож қилиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ Ахборот хизмати.
1997 йилда Фарғона вилоятида туғилган фуқаро вилоят ИИБ бошлиғи номига ёзган аризасига кўра, жиноят қидирув бошқармаси, коррупция ва иқтисодий жиноятларга курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
1985 йилда Қирғизистонда туғилган Россия Федерацияси фуқароси Қувасой шаҳар Қўчқор қишлоғи ҳудудида жойлашган боғдорчилик фермер хўжалигига узоқ муддатга ижарага берилган 14 гектар ер майдонини ҳеч қандай ҳужжатларсиз 140 минг АҚШ долларига сотишга келишган.
Гумонланувчи олдиндан бўнак сифатида талаб қилинган 15 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
163views0replies
0

Комментарии