Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда 9-қаватдаги уйнинг эшиги қулфланиб, ичкарида 4 яшар бола қолиб кетди

Болани ташқаридан туриб тинчлантиришга уринган қўшнилар қутқарувчилар вақтида етиб келмаганини айтишмоқда. ФВБ ҳолатга муносабат билдирди.

933views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда 4 яшар бола қолиб кетгани, аммо ФВБ қутқарувчилари келмагани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент ФВБ Матбуот хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, воқеа Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Тузел-1 массивида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган. Хонадонда катталар назоратисиз ёлғиз қолган 4 ёшли боланинг йиғисини қўшнилар эшитган. Онаси келгунига қадар қўшнилар болани тинчлантириб туришган.
Ҳозирда қутқарув гуруҳининг мурожаат келиб тушган манзилга ўз вақтида етиб боришига масъул бўлган ходимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи назоратига олинди. Айбдор ходимлар интизомий жавобгарликка тортилади.
“Маълумот ўрнида шуни таъкидлаймизки, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик бўлимига ҳар куни турли вазиятларда қолган ва қутқарувчилар ёрдамига муҳтож бўлган фуқаролардан 400 дан 600 тагача мурожаат келиб тушади. Қутқарув гуруҳининг ушбу қўнғироқда айтилган манзилга ўз вақтида етиб бормаганлиги жуда кам учрайдиган ҳодисадир. Фурсатдан фойдаланиб, ота-оналардан ёш фарзандларини катталар назоратисиз қолдирмасликларини илтимос қиламиз”, - дейилади хабарда.
933views0replies
0

Комментарии