Поиск
RUUZ

Общество

Самарқанддаги боғчалардан бирида болаларга ажратилган тушликдан "ўмарганлар" ушланди

Натижада ҳолатдан норози бўлиб, видеога олган она билан ошпаз жанжаллашган. 

435views1replies
0

Коллаж UzNews.uz

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги МТМда тарбияланувчиларнинг онаси ва ошпазнинг жанжали акс этган видео тарқалган эди. Видеодан аёлнинг болаларга берилаётган овқатдан норози бўлиб, танқид қилганини кўриш мумкин.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси Ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳолат ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 30 май куни тушлик вақтида Самарқанд вилояти Жомбой тумани "Бешбола" МФЙ ҳудудида жойлашган 25-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида юз берган.
Ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам тушлик учун ажратилган таомномада кўрсатилган озиқ-овқат маҳсулотлари тўлиқ қозонга солинмаганлиги аниқланган.
Натижада тарбияланувчининг онасига нисбатан қўпол хатти-ҳаракатлари учун ташкилот ошпази билан тузилган меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинган.
Ташкилот директори билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан ҳужжатлар тайёрланмоқда. 
Ташкилотнинг тегишли масъулларига эса интизомий жазо чораларини қўллаш бўйича ҳужжатлар ҳуқуқий марказга хулоса олиш учун тақдим этилди,- дейилади хабарда.
435views1replies
0

Комментарии