Поиск
RUUZ

Общество

Чилонзорда авария ҳолатидаги уй аҳолисини фавқулодда кўчириш ишлари олиб борилмоқда

Фавқулодда вазиятдаги уйда яшовчи 63 нафар фуқароларга вақтинчалик уй-жой берилди.

487views0replies
0

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Чилонзор тумани "Наққошлик" МФЙ, Наққошлик кўчаси 3а-уй авария ҳолатига келиб қолганлиги акс этган суратлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати изоҳ берди.
Мазкур манзилдаги кўп қаватли уйда ёриқлар пайдо бўлаётганлиги сабабли туман ҳокими С.Холхўжаев бошчилигидаги масъуллар ва ФВВнинг Тошкент шаҳар ва туман бўлими мутахассислари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган ва ҳолат инсонлар саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигига таъсир қилишининг олдини олиш мақсадида фуқароларни бошқа манзилларга кўчиришга қарор қилинган.
"Ҳозирда ушбу хонадонларда яшовчи 104 нафар фуқародан 41 нафари, яъни 15 та оила бошқа манзилларда истиқомат қилувчи яқинларининг хонадонларига кўчиб ўтмоқда. 17 та хонадонда яшовчи 63 нафар фуқаро эса вақтинча турар жой билан таъминланди", - дейилади хабарда.
Айни пайтда мутасаддилар томонидан ушбу уй аҳолисини турар жой билан таъминлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Маълумот ўрнида, юқорида таъкидланган уй 1968 йилда қурилган бўлиб, унда жами 32 та хонадон мавжуд.
487views0replies
0

Комментарии