Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент ер усти метросида поездлар ҳаракати тезлигига вақтинча чекловлар жорий этилади

Бу чекловлар кун давомида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб кетишига қараб белгиланади.

177views0replies
0

Транспорт вазирлиги

Тошкент метросининг ер усти ҳалқа йўли ва Сергели йўли участкаларида поездлар ҳаракати тезлигининг вақтинча чеклови жорий этилади. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" ДУК Матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда маълум қилинишича, ёз мавсумининг бошланиши муносабати билан Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши ва натижада ер усти темир йўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлиб, +70 даражага етиши мумкин.
Шу муносабат билан темир йўллардан фойдаланиш қоидаларига кўра, рельсларнинг ҳарорати +55 даражадан ошганда поездлар ҳаракати тезлиги пасайтирилиши, яъни рельсларнинг ҳарорати +60 даражагача бўлганда поездлар ҳаракати тезлиги 40 км/соатдан, +65 даражагача 25 км/соатдан ошмаслиги, +70 ва ундан юқори даражада эса поездлар ҳаракати тақиқланиши белгиланган.
Юқоридагиларни эътиборга олиб, поездлар ҳаракати ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, метрополитеннинг ер усти ҳалқа йўли ва Сергели йўли участкаларида ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кузатилган вақтларда поездлар ҳаракати тезлигининг вақтинча чеклови жорий этилади.
177views0replies
0

Комментарии